Меҳр саховат кўрсатилди

06.06.2022 15:06:51

Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашига «Адолат» СДПдан сайланган депутат Раъно Шукуруллаева ҳамда туман Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида партиянинг «Саховат – беназир қадрият» лойиҳаси доирасида ҳудуддаги «Тожикент» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғизлар ва имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга эшитиш мосламалари ва таянма аравачалар тарқатилди. Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Норбоева Норгул момога ва Ф.Муродовларга таянма аравачаси ҳамда Б.Мўминовага эшитиш мосламаси топширилди.

Фуқаролар меҳр ва саховат тадбиридан миннатдор бўлиб, ташаббускорларга ўзларининг самимий ташаккурларини изҳор этди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+