Меҳрга ташна қалблар

14.06.2021 11:06:16

Инсон ҳар доим бир хил ҳолатда яшамайди. Баъзида инсон дард билан, яна баъзида моддий қийинчилик билан, бировлар эса бошқа хил мусибат билан яшайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон туман Кенгаши томонидан тузулган ишчи гуруҳ аъзолари оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, оилавий зўравонликлардан жабр кўрган ҳамда ногиронлиги бўлган, уй-жойга эҳтиёжманд аёлларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида яшовчи Мустафоева Сановар хонадонига ташриф буюрдилар.

Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" комиссияси аъзолари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Когон туман бўлинмаси, қишлоқ врачлик пункти тиббиёт ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда амалий ишлар ташкил этилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" комиссияси раиси ва аъзолари томонидан фуқаронинг уй-жойга муҳтожлиги бугунги кунга қадар ижарага яшаб келаётганлиги, шунингдек 2016 йилдан буён ногиронлиги сабаб тўшакка ётиб қолганлиги инобатга олиниб, комиссия томонидан уй-жой билан таъминлаш бўйича Халқ депутатлари Когон туман Кенгашининг "Халқпарвар"  доимий комиссияси муҳокамасига қўйилиб, Халқ депутатлари Когон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига қўйилиши бўйича қарор қабул қилинди.

 

Васила ҚОДИРОВА,

  Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+