Меҳрибонлик уйидан беш нафар бола асраб олинди

26.05.2022 14:05:00

Учтепа тумани Кўксарой маҳалласида истиқомат қилиб келаётган фуқаро Каримова Гулбаҳор хонадонига Олий Мажлис Сенати фан, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмита раис ўринбосари, сенатор Дилором Тошмуҳамедова ҳамда, халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Анвар Усмонов, халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши котибият мудири ташриф буюрди.

Ҳозирда ушбу хонадон эгалари Меҳрибонлик уйидан ота-онаси бўлмаган 5 нафар қизларни олиб тарбияламоқдалар.

Учрашувда хонадон эгалари ҳамда болажонлар билан суҳбатлашилиб, танишиб олинди. Доимий равишда эътибор марказида бўлишлари таъкидлаб ўтилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+