Меҳримиз сенгадир болажон

25.05.2022 12:05:16

Инсоният тарихидан барчамизга маълумки неъматлар ичида саломатликнинг баҳоси йўқ. Инсон саломат бўлмаса, на фароғат ва на ҳашамат татийди. Айниқса, бемор фарзанд бўлсачи, бу дилбанди, юрагининг бир парчаси учун, унинг биргина кулгиси учун дунёларни бахшида этишга тайёр бўлади инсон. Халқимиз асл бахтни фарзандлари саломатлиги, бахту камолида деб билади. Лекин бу ҳаёт. Унинг турли синовлари, ўнқир-чўнқирлари бор. Айниқса, улар саратон билан хасталанган бўлса-чи. Мурғак вужудни, кичкинтойларни ушбу хасталик билан оғриганини эшитишни ўзи оғир, бу хасталикдан қийналаётган болажонларнинг аҳволини тасаввур қилишни ўзи оғриқли.

Ана шундай оғир дард билан мардонавор курашаётган жажжи болажонларга озгина бўлсада қувонч улашиш, уларнинг дилларига хушнудлик бахш этиш истагида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан 1-июнь -  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан партия тизимида май ойининг охирги ўн кунлиги “Бор меҳримиз сенга болажон” шиори остида хайрия акциялари, концерт дастурларини ташкил этиш ўн кунлиги деб эълон қилинди.

Бугун эрта тонгдан партиянинг Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов бошчилигида ушбу хайрия акциясининг дастлабкиси Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий - амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалида бўлиб ўтди.

Партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, нуронийлар, соҳа вакиллари, оммавий ахборот воситалари иштирок этган ушбу тадбирда йиғилганлар аввало филиалда фуқарорларга хизмат кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди, шу билан бир қаторда соҳа вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Шундан сўнг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий - амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалининг болалар бўлимида даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олиниб уларга кийим-кечак, озиқ-овқат ҳамда эсдалик совғалари улашилди. Тадбир давомида ташкил этилган концерт дастурида ота-оналар ҳамда болажонлар яйраб ҳордиқ чиқарганларини, хасталигини бир оз вақтга бўлсада унутиб шодон рақсга тушишларидан, чақнаган кўзларидан ҳам англаш мумкин эди.

Дилшод Раҳматов, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий - амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиали директор ўринбосари -  Ҳар бир инсон жамиятда ўз ўрнини топиб, оила аталмиш мўъжаз масканда соғлом  муҳитга эга бўлсагина тўлақонли бахт нашидасини суради. Айниқса, ҳаёт мазмуни фарзандларнинг соғлом бўлиши ҳар бир ота-онага чексиз шодлик, қувонч олиб келади. Болалар... Улар бизнинг келажагимиз, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури,  қалбимиз сурури. Улар билан ҳаётимиз обод, кўнглимиз чароғон. Шу сабабли ҳам болаларимиз бахтли бўлишлари учун ҳамма нарсамизни беришга тайёрмиз. Мана бугун “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган кўнгилочар концерт дастури ҳамда ҳайрия акцияси болажонларга, уларнинг ота-оналарига ҳам руҳий кўтаринкилик, яхши кайфият улашди. Филиалда даволанаётган болажонлар номидан ҳам миннадорчилик билдираман, чунки, тиббиётда буюк бобокалонимиз айтганларидек, бемор шифокор томон бўлса касалликни енга олиш мумкин, агар, бемор касаллик томонга ўтиб олса бирор натижа чиқиши мушкул. Беморни шифокор томонда бўлиши эса унинг яхши кайфиятда бўлишига боғлиқ. 

 

Марказда даволанаётган болажонлар билан самимий суҳбатлашдик. Кумуш, Хадича, Хушнуд, Бахтбек болажонларнинг қайси биридан “Катта бўлсанг ким бўласан?” деб сўрамайлик бир хил жавоб қайтаришади. “Катта бўлсам шифокор бўламан, кимдир касал бўлиб қолса уларга ёрдам бераман” деган сўзни эшитиб тўғриси кўнглимизни ўзгача ҳис-тўйғулар эгаллади. Ниятларинг бари ушалсин, тезроқ соғайгин, оллоҳим шифо берсин деб дуога қўл кўтардик.

Муҳиба Бабабекова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+