Меҳрингиздан миннатдормиз

02.04.2021 09:04:39

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Избоскан туманидаги Чувама Мурувват уйида истиқомат қилаётган 324 нафар хотин-қизлар “Бор меҳримиз шу халқ учун” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тадбир аввалида Андижон давлат тиббиёт институти ректори, вилоят партия кенгаши раиси  М.Мадазимов тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳоли саломатлигига бўлган эътибор хусусида гапирди.

Адолатчи-тиббиётчилар бу жойда яшовчиларнинг саломатлигини ўрганиш баробарида уларга меҳр кўрсатдилар. Раҳимжон Камолиддинов, Мирзоҳид Солиев, Муҳаммадумар Қодиров ва Ботиржон Камолов каби  тажрибали шифокорлар 23 нафар беморни соғломлаштириш ташаббуси билан чиқдилар. Мурувват уйида яшовчилар уларга меҳрингиздан миннатдормиз, дея раҳмат айтдилар.

Дилфуза АҲМЕДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан

 туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+