“Мен ҳам сафингиздаман”

08.04.2021 10:04:38

“Партия патронажи” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан сафимизга янги аъзоларни қўшилиши сиёсий майдондаги ўрнимизни ҳам кўрсатади. Бу “адолатчилар”га бўлган ишонч ҳам демакдир. Эътиборлиси, сафимизга қўшилаётганларнинг аксарияти ташаббускор ёшлар.

Вилоят партия кенгашига мурожаат қилган ана шундай ёшлардан бири Ҳусанбой Мухторов. У Андижон шаҳар шифохонасида шифокор вазифасида ишлайди. Сайловолди дастуримизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилгани уни қизиқтирди.

Ҳусанбой Мухторов:

-Энди мен ҳам сизларнинг сафингиздаман. Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда “адолатчи” сифатида фаол қатнашаман.

Андижонда бундай фаоллар сафи кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+