“Мен шахсан ўзим овоз бераман”

21.11.2019 10:11:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши ҳамда Когон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Когон шаҳар Адлия бўлими, “Фурқат” ҳамда “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида 20-жазони ижро этиш калонияси ҳарбий хизматчи ва ишчи ходимлари иштирокида “Мен шахсан ўзим овоз бераман” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар томонидан бугунги муҳим сиёсий жараён ҳақида ҳамда Сайлов кодексининг моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди. Ҳар бир фуқаро сайловда битта номзодга овоз бериши ҳамда шахсан ўзи бериш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланди.

Йиғилганлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, таклифлар алоҳида қайд этиб борилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+