Миннаторчилик мактуби

06.10.2022 11:10:19

“Янги Сирдарё, “Новая Сырдарья” газеталари

                                             бош муҳаррири,  вилоят кенгаши депутати

                                             Муҳаммад ИСМОИЛОВга


Агар ёдингизда бўлса,  жорий йил июнь ойида Сизга мактуб йўллаб, мурожаат қилиб,  Янгиер шаҳридаги “Наврўзобод”маҳалласида ичимлик суви муаммосини ҳал қилишда ёрдам сўраган эдик. Бизнинг аризамизга бош муҳаррир ва депутат сифатида алоҳида эътибор билан ёндошган ҳолда  маҳалламизга келиб,  махсус  мухбирлар иштирокида мавжуд муаммоларнинг сабабларини изчиллик билан ўрганишингиз жараёнида шаҳар ҳокимлиги ва  “Сувоқава” ташкилоти вакиллари билан мулоқотда бўлиб, муаммони ижобий ҳал қилишга астойдил киришган эдингиз. Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джонибековани бу ишга жалб этгандингиз.

Сизларнинг ташрифларингиздан кейин “Янги Сирдарё“ газетасининг жорий йилги 24-сонида  Ҳасан   Абдувоҳидовнинг қаламига мансуб “Бири ундай деди, бири бундай деди...”, “Новая Сырдарья” газетасининг  24–сонида Тўлқин Аҳмадалиев имзоси билан “И где эта светлая голова?” сарлавҳали мақолалар чоп этилди ва маҳалламизда қизғин муҳокама қилинди.

Орадан маълум муддат ўтгач, маҳалламизга ичимлик сувини келтириш учун ҳокимият ва  “Сувоқава” ташкилоти мутахассислари, маҳалламиз раиси Илёс Абдураҳмонов  ҳаракатга тушдилар.

Ҳозирги кунда “Наврўзобод” аҳолиси  ичимлик сувидан баҳраманд бўлишяпти. Биз—маҳалла аҳолиси Сиздек фидойи ва ўз эли учун ҳамиша жонуяр депутатдан беҳад миннатдормиз. Бундан кейинги эзну ишлариингиздга ривож тилаймиз. Сиз каби инсонлар борлиги учуун ҳам дунёда эзуликнинг умри боқийдир.

 

               Эҳтиром билан маҳалла аҳолиси номидан:

                                                              Абдуқул МАМАТОВ,

                                                               Неъмат БЕГМАТОВ,

                                                              Норбўта ЖЎРАҚУЛОВ,

                                                              Рўзиқул БОЙБЎТАЕВ,

                                                              Аҳмад ЭРГАШЕВ,

                                          нафақадаги  меҳнат фахрийлари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+