Мирободликлар Конституция лойиҳаси билан танишишди

29.06.2022 16:06:31

Жорий йилнинг 27 июнидан 5 июль санасига қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг сайлов округларида сайловчилар билан учрашув ўтказиб, фракция аъзолари учрашув давомида Конституциявий ислоҳотларни тушунтиришлари белгиланган эди.

Шунга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева Тошкент шаҳар Миробод туман фаоллари ва аҳолиси учун учрашув ўтказиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасини ўтказди.

Тадбирда аҳоли ўзларини қизиқтирган Конституциявий нормалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволларга жавоб олдилар. 

 

Камола ТОШХЎЖАЕВА,

ОМҚП депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+