Митингда “Сиёсий билимлар синови” викторинаси ўтказилди

15.09.2021 12:09:15

Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида олдинги сафда бориш истагидаги андижонлик “адолатчилар”  томонидан жойларда ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.  Жумладан, Избоскан  тумани марказидаги истирохат боғида “Адолатли жамиятни бирга қурамиз!” шиори остида ўтказилган митинг сиёсий мавзудаги маърузалар билан бошланиб санъаткорларнинг бадиий  дастурига  уланди.

Партиянинг   мақсад ва ғояларини фуқаролар онгига сингдириш мақсадида ўтказилган митингда “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева, партия фаоли Зухра Комиловалар сўз олди. Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сайлов қонунчилиги ва Сайлов кодекси асосида киритилган ўзгартишлар атрофлича тушунтирилди. Шундан сўнг “Адолат” партиясининг мадҳияси янгради.

“Сиёсий билимлар синови” шиори остида ташкил этилган викторина иштирокчиларни янада фаолликка чақирди. Амалдаги қонунчилик, сиёсий партиялар фаолияти ва сайловлар мавзусида берилган саволларга энг тўғри жавоб берганлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Тадбир якунида избосканликлар адолатли жамият қуриш йўлида биргаликда қадам ташлашга қарор қилдилар. Концерт дастурида Ватан, истиқлол ҳақидаги куй ва қўшиқлар янгради.

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+