Мўйноқ ёшлари адолат тарафдори

14.09.2021 13:09:54

 

“Адолат” социал-демократик партияси  ғоялари ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ва мустақиллигмизнинг 30 йиллигига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка худуди бўлган Мўйноқ туманида «Адолат ҳар бир инсон учун» шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир ўтказишдан мақсад аҳолининг жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган дахлдорлигини янада ошириш ва партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларни омма орасида кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Тадбирда партия ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, фаоллар ва барча кўнгиллилар иштирок этишди. Мўйноқ туманида жойлашган «Өнерментлер аллеясы» атрофидаги майдон кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари билан гавжум бўлди. Тадбир аввалида янграган шўх куй ва қўшиқ садолари барчага кўтаринкилик бағишлаган бўлса, саънаткорларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига бирдек манзур бўлди.

Тарғибот тадбири давомида партия дастурий ғоялари ва мақсадлари, айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ каби соҳаларни янада тарақкий эттиришда партиянинг ўрни ва иштироки тўғрисида юртдошларимизга кенг тушинчалар берилди. Юзма-юз мулоқотлар ва турли масалалар бўйича савол-жавоблар ўтказилди. Байрам тадбири саънаткорларнинг чиқишлари билан давом этди.

Альбина ИНИЯТОВА,

«Адолат» СДП Мўйноқ тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+