«Моншақлы»да сиёсий ўқув ўтказилди

10.08.2022 17:08:33

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъминлашда «Адолат» социал-демократик партиясининг «Аёллар қаноти» фаолларининг ҳам хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

«Адолат» СДПнинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида Шуманай туманидаги «Моншақлы» маҳалла фуқаролар йиғинида Шуманай тумани Кенгашининг томонидан мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш орқали, хотин-қизларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган сиёсий ўқув ташкил этилди.

баха2

Сиёсий ўқув давомида «Моншақлы» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар М.Койлыбаева ва С.Аманбаеваларнинг иш билан таъминлаб беришини сўраб қилган мурожаатлари ҳам тингланиб, халқ депутатлари Шуманай туман Кенгаши депутати О.Қыпшақбаев томонидан Шуманай тумани Бандликка кўмаклашиш марказига тегишли тартибда депутатлик сўрови орқали чиқарилди.

Ўтказилган ушбу учрашувда нафақат аёллар масаласи балки, ёшлар масаласида ҳам бир қанча фикрлар билдирилиб, тадбир ўзаро очиқлик руҳида ўтказилди.

Муратбек БЕГЖАНОВ,

«Адолат» СДП Шуманай тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+