МТТда танлов: Иқтидор соҳибаси аниқланди

20.04.2022 14:04:36

Инсонни мақсад сари етаклайдиган энг тўғри йўл, бу – билим ва малака йўли. Шу маънода мактабгача таълим тизимида амалга ошириладиган касбий сабоқлар, беллашувлар, кўрик-танловларнинг ўрни беқиёс: бу омиллар ходимни чархлайди; тоблайди; тажриба чўққисига олиб чиқади.   Уйчи туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 24-сонли ДМТ тарбиячилари ўртасида бўлиб ўтган “Йилнинг энг фидойи тарбиячиси” танлови ана шу мақсадга қаратилди. Иштирокчилар беш шарт – таништирув; касбий билим; қўл меҳнати; пазандачилик ва ниҳоят эркин мавзуларда баҳс олиб боришди. Айни кўклам кунларида ўтказилган мазкур танлов чинакам завқ айёмига айланиб кетди: баҳорий қўшиқлар куйланди; бахт баҳсидаги баётлар авж олди; илм, иқтидор, ижод ва маҳорат пойгаси қизғин ва муросасиз кечди.

Жараёнлар нафақат танлов иштирокчиларининг иқтидорига баҳо ясади, шу билан бирга, улар фаолият юритаётган 24-сонли ДМТда муқим тус олган тарбиявий ва таълимий иқлимнинг яхши ва мўътадил эканлигидан, бу ерда тарбияланаётган тарбияланувчилар эса, ана шу тоза ва фойдали иқлимдан баҳраманд эканликларидан дарак берди.

Боз устига, иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишлари жамоавий тус олди, яъни, уларнинг жажжи тарбияланувчилари устозларининг намойишида фаол иштирок этишди.

Якуний нaтижaлaргa кўрa, “Энг фидойи тарбиячи” мақоми, яъни биринчи ўрин ташкилотнинг Мажбурий гуруҳи тарбиячиси Нилуфар Турсуновага насиб этди. Шунингдек, Мадина Абдусатторова, Соҳиба Юсупбойeва, Юлдуз Дадабойeва, Шаxло Ниязовалар ҳам танловда фаол иштирок этганликлари таъкидланди.

Ғолиб ва иштирокчилар Уйчи туман Мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди.

Саидолим АБДУРАҲМОНОВ,

Вилоят МТБ Ахборот хизмати раҳбари,

“Адолат” СДП фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+