Муаммо билан юзма-юз: беморларга ногиронлик аравачаси ва даволаниши учун кўмак берилди

29.09.2022 20:09:39

Фарғона туманининг «Қорасув» МФЙ Ҳосил кўчасида яшовчи С.У жигар циррози билан хасталанган фарзанди Садоқатга ногиронлик аравачаси зарурлигини билдириб, мурожаат қилди. Мурожаат партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев томонидан ўрганилди. «Қорасув» МФЙ хотин-қизлар фаоли Маъмурахон Назарова ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ижобий ҳал қилиниб, аравача етказилди.

- Қизим ёлғиз ўзи уйда зерикарди, – дейди онахон. – Уни айлантиришга олиб чиқишга кучим етмасди. Ўртоқлари билан ҳам мулоқоти узилиб қолганди. Эндиликда ташқарига сайрга олиб чиқишим, ўзим билан бирга қўшниларникига олиб киришим мумкин.

Ўзбекистон туманининг «Бўстон» МФЙ Ўрикзор кўчасида яшовчи Н. И ҳам бетоб. Яқинда оғир операцияни бошидан кечирди. Яна даволаниши зарур аммо керакли маблағи йўқ. У мазкур масалада ёрдам сўраб, партиянинг Ўзбекистон туман Кенгашига мурожаат қилди. Кенгаш раиси М.Ҳамидова томонидан мурожаат ўрганилиб, туман тиббиёт бирлашмасининг 2-хирургия бўлимига даволаниш учун ётқизилди.

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+