Муаммо билан юзма-юз

27.05.2024 13:05:53

«Адолат» СДПнинг Нурота тумани Кенгаши томонидан тумандаги «Янгиҳаёт» МФЙ биносида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида фуқароларнинг «Сайёр қабули» ўтказилди. Қабулда фуқаролардан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг шартнома тўловларини тўлашга кўмаклашиш, аҳоли томорқаларини суғориш, кўчма дўкон ташкил қилиш, иш билан таъминлаш каби масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.
Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди, хусусан, аҳоли томорқаларини суғориш, кўчма дўкон ташкил қилиш масалалари шу ернинг ўзида ечим топилди. Шунингдек, қолганлари юзасидан эса депутатлик сўровлари юборилди амалий ёрдам беришга келишиб олинди.
Аҳамиятлиси, бу каби учрашувларнинг доимий ташкил этилиши партия сайловолди дастурлари ижроси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг жамоатчилик билан мулоқот механизмларини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнамоқда.

 

«Адолат» СДП
Навоий вилоят 
Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+