Муаммо ечимини топди

07.04.2021 23:04:41

Бугун “Адолат” СДП Олмалиқ шаҳар Кенгаши  раиси М.Рахматова, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Ф.Матасимов  “Чамбил” маҳалла фуқаролари билан учрашди. Самимий кечган мулоқотда маҳалла тизимида амалга оширилаётган ижобий янгиланишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Ҳозирда 2 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган ушбу ҳудудда биронта ҳам спорт майдончаси мавжуд эмаслиги,  собиқ нон заводи ўрнида бўш ва қарвосиз турган,  ташландиқ 800 кв.метр ер майдонига спорт майдончаси қуришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилишди.

Мазкур муаммо партия фаоли, депутат  Ф.Матасимовнинг шаҳар хокими Ў.Каримовга юборган депутатлик сўрови орқали ижобий ҳал этилди. Эндиликда янги майдончада “Чамбил”нинг 100 дан ортиқ боласи спорт билан шуғулланиши мумкин.

 

 

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+