Муаммо нега ечим топмаяпти?

14.06.2021 11:06:29

Жорий йилнинг 3 июнь куни “youtube.com” платформасидаги “effect.uz” ахборот сайтида “Иморат эски қабристоннинг устига қуриляпти. Одамлар суяклари чиқиб ётибди. Бир ойдан ошди. Прокурор қабулига навбатда турибмиз!” сарлавҳаси остида аҳоли мурожаати акс эттирилган видео тарқалди.

Мурожаатчиларнинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳридаги “Гўри Амир” маҳалласи ҳудудидаги ер участкасини ноқонуний ўзлаштириб олган шахс томонидан меҳмонхона қурилиши бошланган. Ушбу иморат эски қабристоннинг устига қурилаётгани сабабли, суяклар ер устига чиқиб ётганлиги видео тасвирда кўрсатиб ўтилган.

Ушбу муаммо юзасидан икки йилдан буён давлат идораларига мурожаат қилиб ечим топа олмаётганини, бир ойдан кўпроқ муддат давомида прокурорнинг қабулига навбатда турганини маҳалла фаоллари таъкидлаб ўтган.

Асл вазият қандай ҳолатда? Муаммо нега шунча вақтдан буён ечим топмаган? Прокурорнинг қабулига кириш учун шунча вақт кутиш керакми? деган саволлар кишини ўйлантириши табиий. Ушбу ҳолатни ўрганиш,  фуқаролар мурожаатини тинглаб муаммога қонуний ечим топиш мақсадида халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳимиз аъзолари ҳамда Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқанд шаҳридаги “Гўри Амир” маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганиш натижалари юзасидан батафсил маълумотларни кейинги ахборотларимизда бериб борамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+