Муаммо ўрганилди ва ечилди

09.04.2021 18:04:03

Бўстонлиқ тумани “Бараж” МФЙ,  “Ғишт” кўчаси аҳолисининг маҳаллий ташкилотларга қилган мурожаатлари натижа бермади.

Муаммо: сув босими паст, куннинг иккинчи қисмида эса сув таъминоти батамом узилади.

Ичимлик суви танқислиги маҳалланинг Ғишт  кўчасида истиқомат қилувчи бир қанча хонадон аъзоларини ташвишга солди. Бир эмас, бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган бу масала бўйича қилинган мурожаатлар эса самарасиз қолиб кетаверди.

Ўз вақтида ҳал этилмаётган ва кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган мазкур ҳолат бўйича  маҳалла фаоллари  “Адолат” СДП Бўстонлиқ  туман Кенгаши раиси Акром Сайдалиевга  мурожаат қилишди.

Акром Сайдалиев ва Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Бахтиёр  Камоловлар томонидан мурожаат ўрганилди ва туман “Сувоқава”  бошлиғи Р.Матякубовга депутатлик сўрови юборилди. Натижасида носоз қувурлар янгисига алмаштирилиб,  аҳоли ичимлик суви билан тўла таъминланди.

Шунингдек, маҳалланинг Охунбобоев,  Бобур кўчаси яроқсиз ҳолатга келиб қолган, бу ҳолат фуқаролар томонидан хақли эътирозларга сабаб бўлётган эди. Муаммо партиямиз фаолларини ташвишлантирмасдан қолмади.

Зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур муаммо юзасидан ўрганиш олиб борилди, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ж.Эргашевга тегишли депутатлик сўрови юборилиб, ички йўлларнинг 7 км.  қисми  сифатли асфальтлаштирилди.

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+