Муаммога  жиддий  ёндашаётган  адолатчилар

21.06.2022 09:06:57

Юртимизда кечаётган демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш ва ёшларнинг сиёсий савияси, ижтимоий фаоллигини оширишда Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ва депутатларнинг роли катта.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, қайсики мамлакатда ёш авлодга эътибор кучли бўлса,  ўша юртда тараққиёт бўлади. Бунга амал қилиб ишлаётган   “Адолат” СДП Косон туман Кенгаши фаоллари ва депутатлар маҳаллаларда бўлиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган эртамиз эгалари ўртасида тарғибот ишларини олиб боришаяпти.  Бугун партия фаоллари ташаббуси билан ана шундай учрашув Гувалак МФЙ ёшлари билан бўлиб ўтди. “Маънавий баркамол ёшлар келажагимиз пойдевори” мавзуида уюштирилган учрашувда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қаҳрамон Султонов, “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Ҳусниддин Бердимуродов, партия фаоли Лобар Абидовалар сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида ёшлар масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани боис навқирон авлоднинг юртимиз тараққиётига қўшаётган  ҳиссаси тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

қарши3

Шундан сўнг партия фаоллари ва депутатлар уйма-уй юриб, 30 нафар ёшларни ишсиз эканлигини аниқладилар.

-Ёшларни  ижтимоий ҳимоя қилиш, яхшироқ касб-ҳунарни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини  таъминлаш ва  тадбиркорликка жалб этиш бугунги куннинг энг долзарб масаласидир,-дейди депутат Қахрамон Султонов.-Биз ўрганишларимиз давомида уйда ўтириб қолган ишсиз 20 нафар ёшларни ободонлаштириш бўлимига мавсумий ишларга,  5 нафар ёшларга кредит олишларига кўмаклашиб, иссиқхона ташкил этишга, 5 нафар ёшларни эса турли йўналишда тадбиркорлик шахобчаларига  ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишига амалий ёрдам бердик. Энг муҳими, туманимизда ишбилармон ёшлар сафи тобора кенгайиб бораяпти. Бу қувонарли ҳол албатта.

Ёшларга тўғри йўл кўрсатишга асосий вазифа сифатида қараётган партия фаоллари ва депутатлар мамлакатмизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини ҳар томонлама пухта тушунтиришга ҳаракат қилаяптилар. Бунинг эвазига эса ватан туйғусини чуқур англайдиган, иродаси мустаҳкам юксак маънавиятли ёшлар сони ортиб бораяпти.

                                                                “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

 

    

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+