Муаммолар — депутатлар эътиборида

27.02.2024 14:02:14

Ўзбекистон “Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши раиси Маҳбуба Рўзиева, туман Кенгаши депутатлари Дилором Қодирова, Гулчеҳра Жўраева, Толиб Нуров ҳамда МФЙ раисларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида “Шифокор ” ва “Ширин” МФЙ ҳудудидаги 76 та хонадонга бориб, аҳоли ҳолидан хабар олишди.


Ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли билан ўрнатилган мулоқот жараёнида фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб, иссиқхоналар қуриш, паррандачилик билан шуғулланиш, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш юзасидан қўшимча тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди.


Ўрганишлар жараёнида “Шифокор” МФЙдаги барча кўчаларнинг ариқ бўйида ахлат тўпланганлиги аниқланди. Депутат ушбу ахлатларни тозалашда амалий ёрдам сўраб, шаҳар “Ободонлаштириш” раҳбари номига депутатлик сўрови чиқарди ва ижроси назоратга олинди.
Ишчи гуруҳи аъзолари келгуси ҳафтада туманнинг “Хайрхуш” ва “Хайробод” МФЙ фуқаролари билан учрашишни режалаштириб олишди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат”СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+