Муаммолар ҳамкорликда ҳал этилмоқда

03.06.2022 09:06:29

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Худайбергенов Турсинхан Ҳайдарович, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович мутасадди вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари (масъул ходимлари) иштирокида Сергели тумани ҳокимиятида ўтқазилган «Сайёр қабул»да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Агзамова Гулруҳ Анваровна ҳамда депутат ёрдамчиси Ш.Шомуродовлар иштирок етишди.

«Сайёр қабул давомида» ОМҚП депутати Агзамова.Г.А Президент маслаҳатчиси Худайбергенов.Т.А, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Янгиҳаёт ва Сергели тумани Халқ қабулхонаси раҳбарлари, Сергели тумани ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич, Янгиҳаёт тумани ҳокими Иногамов Ҳаёт Илёсович ва ҳокимнинг ўринбосарлари билан қатор учрашувлар ўтқазилди.

Янгиҳаёт тумани ҳокимининг мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги «2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-45б5-сонли қарори билан тасдиқланган инвестиция дастурига асосан, Янгиҳаёт (собиқ Сергели) тумани «Ёрқин ҳаёт» маҳалласи ҳудудидаги 56б-сонли мактабгача таълим ташкилотида реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган ва қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли таъминланмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январь куни Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бўйича 4-сонли йиғилиш баёни ўтказилган 16-бандида 566-сонли мактабгача таълим ташкилотида бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларини уч ой муддатда белгиланган тартибда фойдаланишга топширилиши қатъиян кўрсатилган, аммо амалда қилинган ишлар талаб даражасида эмаслигини, тегишли асбоб-ускуналар ва маиший техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланмаганлиги сабабли,
ОМҚП депутати Агзамова.Г.А ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг мажмуаси (масъул ходими) Э.Юсупов билан биргаликда 566-сонли мактабгача таълим ташкилотида бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишилди, МТТ ходимларидан қурилишга оид камчиликлар тўғрисида маълумот олинди. Мактабгача таълим вазирлиги масъул ходимлари,Тошкент шаҳар Мактабгача таълим Бош бошқармаси бошлиғи Н.Фазилджановага билан бўлиб ўтган учрашув якунига кўра, улар томонидан белгиланган (“1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”)га 566-сон мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилиши режалаштирилганлигини маълум қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорининг ижроси кўрсатилган муддатда амалга оширилмаётганлиги юзасидан Президент маслаҳатчисига маълумот киритилди.

Жумладан; «Собиқ Сергели ярмаркаси» ҳудудида фаолият олиб борган тадбиркорлик субъектлари (мулкдорларидан) ОМҚП депутатига келиб тушаётган мурожаатлар (компенсация масаласида, мулкдорлар томонидан «ярмарка» фаолиятини қайта тиклаш таклифи) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Э.Юсупов иштирокида «Собиқ Ярмарка» ҳозирги кундаги ҳолати кўздан кечирилди, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Арипов.А.Н бошчилигида «Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар бўйича ўтказилган йиғилиш»даги йиғилиши 231-сон баёнининг 8-бандида кўрсатилган: Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Қосимов) биргаликда эътирозларга сабаб бўлаётган «Собиқ Сергели ярмаркаси» ҳудудида фаолият олиб борган тадбиркорлик субъектлари (мулкдорлари) билан ўзаро келишилган ҳолда уларнинг бузилган мулклари эвазига белгиланган тартибда компенсация бериш масалаларига аниқлик киритиб, ҳал этилишини таъминлаш юзасидан топшириқ белгиланган.

Ушбу йиғилишнинг 5-бандида кўрсатилган Сергели тумандаги собиқ «Ёшлар боғи» ҳудуд аҳолиси таклифларини инобатга олган ҳолда фаолиятини йўлга қўйиш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети қўшимча маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, қурилиш монтаж ишларини 2022 йилда якунлаш тўғрисидаги таклифига розилик бериш кўзда тутилган бўлиб Сергели туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Маҳкамов Ўткир Фахриддинович ОМҚП депутати ёрдамчиси Ш.Шомуродовга ўрганиш давомида берган берган маълумотига кўра «Ёшлар боғи» 2022 йил 30 июнь санасига фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Сергели туманида жойлашган 7-сонли умумтаълим мактаби ҳам кўздан кечирилди. Бу мактаб депутат Гулруҳ Анваровна ташаббуси билан давлат инвестицион дастурига киритилиб, 15 млрд. 215 миллион сўм маблағ эвазига тўлиқ қайтадан капитал таъмирланишга тушган. 950 ўринга мўлжалланган мактаб таъмири жорий йилнинг 15 августига қадар якунланиши белгиланган. Учрашувда «Бош пудратчи» таъмирлаш ишларини олиб бораётган «Meʼmor Home» МЧЖ раҳбарининг берган маълумоти эшитилди..

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Агзамова.Г.А сайлов округида олиб борган учрашув ва ўрганишлар натижаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси томонидан ташкил этилган»Сайёр қабул» ишчи гуруҳига тақдим этилди.

Шоҳруҳ ШОМУРОДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+