Муаммолар ижобий ечим топмоқда

24.11.2021 12:11:07

“Адолат” СДП Халқ депутатлари Олот тумани Кенгаши депутати Зафар Эрназаров томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида туманнинг “Пичоқчи” МФЙ ҳудудида яшовчи аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида аҳоли томонидан ҳудуддаги Қоракўл туманига ўтувчи йўлнинг таҳминан 5 км қисмини асфалт қилиш кераклиги ҳамда ҳудуддаги 5 та симёғочларни янгисига алмаштириш бўйича мурожаат қилинди.

Депутат Зафар Эрназаров ушбу мурожаатлар асосида туман ҳокимлиги ва туман электр тармоқлари бўлимига амалий ёрдам сўраб депутатлик сўрови юборди. Депутат сўрови натижасида туманнинг “Пичоқчи” МФЙ ҳудудидаги Қоракўл туманига ўтувчи йўлнинг таҳминан 5 км қисмини асфалт қилиш 2022 йил дастурига киритилди.

Зафар Эрназаров

“Адолат” СДП Олот туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+