Муаммолар кўп, аммо унинг ечими ҳам бор

19.09.2022 12:09:46

Депутат – халқ вакили. Шу боис, у ҳудудлардаги масалалардан хабардор бўлиши, одамлар орасида юриб уларнинг муаммоларини, ташвишларини ўрганиши, ҳал этишга кўмаклашиши лозим.

Давлатимиз сиёсатининг мақсади ҳам халқ вакиллари бўлган депутатларни халқимизга яқинлаштириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш ва фуқароларнинг ўзи сайлаган номзодларига ва сиёсий партияларга бўлган ишончини оширишдан иборатдир.

“Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Жамолиддин Комилов, вилоят Кенгаши депутатлари Салоҳиддин Элмуродов ва Муҳаммад Исмоилов Ховос туманидаги “Тўкинчилик” маҳалласида  фуқаролар билан учрашув ўтказишди.

сирдарё5

Аҳоли билан учрашув 20-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Мулоқотнинг аввалида сўз олган маҳалла оқсоқоли Умарали Кенжаев аҳолининг ҳозирги кунда кечираётган ҳаёти, олиб борилаётган ободончилик, тадбиркорлик ишлари хусусида гапириб, мавжуд бўлган айрим муаммолар ҳақида ҳам тўхталди.

сир1_2

Юзма-юз мулоқотда 20 нафардан ортиқ фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб мурожаатлар қабул қилинди. Хусусан аҳоли томонидан, газлаштириш масаласида, қиш мавсумида свет тез ўчиши, тадбиркорлик учун кредит ажратиш, ичимлик суви таъминоти, фермерлик қилиш учун ер олиш, ички йўлларни асфальтлаштириш, мактабга қўшимча бино қуриш масалалар кўтарилиб, уларга ечим топиш учун тегишли ташкилотлар депутатлик сўрови чиқарилишига ва мутасадди ташкилотларга ёзма мурожаат қилиш ва ечимини топишга келишиб олинди.

сирдарё2_7

Тадбирда вилоят Кенгаши депутати, шоир Муҳаммад Исмоил мактаб кутубхонасига ўз муаллифлигидаги китоблар совға қилди, шунингдек “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов мактаб кутубхонасига “Коррупция ёшлар нигоҳида ” китоби тақдим қилди.

Депутатларнинг фуқаролар билан учрашуви ўтказилган кунда “Соғлом авлод” нодавлат жамғармаси раҳбари Юлдуз Усмонова ва ҳамшира Нафиса Олимова маҳаллада истиқомат қилаётган 30 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказиб, бепул дори дармон тарқатилиб керакли маслаҳатларни беришди.

Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+