Муаммолар ўрганилиб, вазифалар белгиланди

25.08.2022 12:08:17

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати О.Рафиева ҳамда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати С.Пўлатовлар томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Амир темур” ва “А.Фитрат” МФЙларда яшовчи фуқароларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. 

Шу билан биргаликда ишчи гуруҳ МФЙлар фаоллари билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилувчи кекса-нуронийлар, ногиронлиги бор, беморлар ва эҳтиёжманд оилалар вакиллари ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ҳам тинглади.

бух2_18

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги, МФЙларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда фуқароларни қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан ҳам мутасаддилар билан суҳбат олиб борилди.

бух1_11

МФЙлардаги ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан зарур вазифалар белгиланиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди ва ижроси назоратга олинди.

Депутатларимиз томонидан жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, сайловчиларнинг ишончини оқлашга қаратилган бундай хайрли ва амалий ишлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+