Муаммолар жойида ечим топди

04.10.2022 12:10:51

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик ва янгиариқлик сайловчилари билан учрашувлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Депутат янгиариқлик сайловчилари билан учрашувлари ҳамда яккама-якка ўтказган мулоқотлари бир қатор муаммоларни ижобий ечимини топишга хизмат қилди.

Депутат ёрдамчиси Г. Жуманиёзова билан биргаликда тумандаги 6-сон умум ўрта таълим мактабида бўлиб, мактаб жамоаси билан дилдан суҳбатлашди.

Мактаб директори Абдуллаев Бектурди акани айтишича, мактаб 1971 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда 48 нафар олий маълумотга эга бўлган ўқитувчилар иш фаолиятини олиб бормоқда, мактабда 446 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб олдидан ўтувчи йўл билан мактаб оралиғидаги масофа қисқа, 40 метрни ташкил этиб, муаммолар содир бўлиши эҳтимолидан безовталик бўлмоқда. Шу боис, мактаб атрофини ўраб олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этилди. Шунингдек, мурожаатчининг мактаб олдига ўрнатилган тасвирга олувчи ускуна ишламаётгани тўғрисидаги баёни эътиборга олинди ва депутатнинг туман ички ишлар бўлимига жойнинг ўзида оғзаки қилган мурожаатига асосан, муаммо тезкор ижобий ҳал бўлди.

Шундан сўнг депутат 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг 211-банди ижроси юзасидан тумандаги бошланғич (1-4) синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш даражасини ўрганиш мақсадида 3- сон умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. У ерда умумтаълим мактаб ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш тизимини жамоатчилик назорати остида ўрганишлар олиб борди ва керакли таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

«Эгри солма» маҳалла аҳолиси томонидан интернет тармоғидан фойдаланиш учун антенна қўйиб бериш юзасидан амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантирилди. Мазкур масала ҳам тегишли компания вакилларини жалб қилган ҳолда жойнинг ўзида ижобий ечимини топди.

Бир сўз билан айтганда, бу каби саъй ҳаракатлар, муаммоларнинг узоқ муддатда эмас, балки жойнинг ўзида ижобий ечимини топишга эришилаётганидан сайловчиларнинг депутатга бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида партиямизнинг халқ орасидаги нуфузини юксалиб бориши баробарида юртимизда инсон қадрини улуғлашга хизмат қилиши билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+