Муаммолар жойига бориб атрофлича ўрганилди

09.08.2022 14:08:34

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан аҳолини ўйлантираётган турли масалаларни, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилиб, жойларда барча даражадаги депутатлик корпуслари иштирокида фуқаролар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати А.Худайбергенова томонидан Чимбой тумани жойлашган «Жипек жолы» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Учрашув давомида фуқаролардан келган кўплаб мурожаатларга кўра асосан ушбу ҳудудда жойлашган 40-сонли умумтаълим мактабига ичимлик суви таъминоти зарур эканлиги таъкидланди.

бахадир1

Ўз сайловчиларининг мурожаатларига бефарқ бўлмаган депутат ўз ўрнида тегишли ташкилотларнинг масъул вакилларини билан биргаликда мазкур муаммони жойига бориб атрофлича ўрганди.

Ўрганиш ишлари натижасида сув қувурларининг айрим жойлари таъмирталаб аҳволда эканлиги аниқланиб, мутасадди ташкилотлар томонидан уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ўз ўрнида ҳамжиҳатлик билан бошланган иш ўз натижасини кўрсатиб, қисқа муддатларда мактабга ичимлик суви таъминоти етказиб берилди.

Натижали иш фаолиятидан мамнун бўлган сайловчилар ўзлари сайлаган депутати ва амалга оширилган ишлардан миннатдор бўлишди.

Хурлиман АШИРБEКОВА,

«Адолат» СДП Чимбой тумани Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+