Муборакда  инсон қадри ҳамиша эъзозда

22.08.2022 11:08:14

Ўзбекистон "Адолат" СДП Муборак туман Кенгаши  томонидан "Кончилар" МФЙ худудида жойлашган СЭО ва ЖСХ Кашкадарё вилоят бошкармаси  туман бўлими тадбиргоҳида   “Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт”   лойиҳаси доирасида “Адолат – инсон қадри учун”мавзусида  тадбир ташкил этилди.

Мамлакатимизда 1991 – йил истиқлолга   эришилганидан кейин ўтган ҳар бир кунимиз элимизнинг мардонавор  меҳнати, шижоати ва яратувчилик  салоҳиятининг яна бир амалий намоёни, эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли сифатида янги Ўзбекистонимиз тарихи  солномасига  том маънода ёрқин саҳифа бўлиб кирмоқда.

қарши2_13

Партия фаоллари ташаббуси билан бугун бўлиб ўтган тадбирда ҳам шулар хусусида сўз юритилди. Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Қўйли Нарзуллаев тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан  шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгараётганлиги,  айниқса муҳтарам Президентимиз бошчилигида “Инсон қадри учун” тамойилига амал қилинган ҳолда аҳолига янада қулайлик яратиш, турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар хусусида фикр мулоҳаза юритди.

-Мен қурувчи сифатида айтишим мумкинки, истиқлол йилларида мамлакатимиз аҳолиси фаровонлиги учун катта ишлар амалга оширилди,- деди Қўйли Нарзуллаев.- Масалан, биргина “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида ҳатто  энг чекка маҳалла  ва  қишлоқларда ҳам бунёд этилган ва этилаётган замонавий уй-жойлар, ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик ҳамда  маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим муассасалари, спорт иншоотлари, маҳалла гузарлари бугун  ҳар бир юртдошимизга завқ, шавқ улашади.

қарши3_7

-   Инсон барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам оламдир,- деди тадбирда партия фаоли ҳуқуқшунос Дилрабо Чориева.- Айни шу маънода келажаги буюк мамлакатимизда истиқлол йилларининг илк давридан бошлаб, инсон қадрини улуғлашга, инсон омилига бўлган эътибор ва ғамҳўрлик янги босқичга кўтарилди. Одамларга ҳурмат-эътибор, меҳр-мурувват, икром-эъзоз кўрсатиш борасида эса асрларга тенг ўзгаришларга эга бўлинмоқда. Халқимиз  “Ҳурмат  қилган кишига ҳурмат насиб бўлади” деб бежизга айтмаган.

Тадбирда истиқлол йилларида мамлакат тараққиёти, юрт озодлиги, фаровонлиги, ободлиги  йўлида жонбозлик кўрсатган фидойи мард юртдошларимизни қадрлаш эзгу амалларга бел боғлашдек савоб юмуш дилимиздаги ёруғ ниятлардан бирига айланди.

Дарҳақиқат, инсон – ҳаёт гултожи. Яратганнинг инъоми – онгу тафаккурнинг фақатгина одамзодга берилгани мазкур ҳақиқатга яна бир далилдир. Тадбирда бошқа сўзга чиққанлар ҳам мустақиллик йилларида серқуёш республикамизда амалга оширилган улуғвор ўзгаришларни алоҳида эътироф этдилар.

 Маданий-маърифий тадбир қишлоқ одамлари қалбида она ватанимизга муҳаббат хиссини уйғотди.

 

                                                                                        Замира Расилова,

Партия фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+