Муҳим масалалар муҳокама этилиб, вазифалар белгиланди

26.05.2022 14:05:14

2022 йил 26 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгашининг навбатдаги VIII Пленум мажлиси бўлиб ўтди.

Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари, Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича партия Нукус шаҳар Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти ва “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқиб, 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича партия Нукус шаҳар Кенгаши раиси Расул Қудияровнинг маърузаси тингланди.

Ўтган йилда кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги амалий ишларга ҳам эътибор қаратилди. Бунинг натижасида партиянинг аҳоли орасига кириб бориши ва халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиши таъминланди.

“Адолат” социал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши ўтган 2021 йилда ўз фаолиятини партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига мувофиқ олиб борди.

“Адолат” СДП Нукус шаҳар Кенгаши ҳамда партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари билан биргаликда бир қатор лойиҳалари асосида самарали ишлар амалга оширилган.

Жумладан:

“Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида партия лекторлари томонидан жами 22 маротаба сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, 200 нафардан зиёд иштирокчилар қамраб олинди.

“Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партиянинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жами 36та маҳаллада 300дан ортиқ хонадонларга борилиб ўларнинг муаммолари ўрганилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 100дан ортиқ мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 31та мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. 10та мурожаатлар мутасадди органларни жалб этиш орқали жойида ҳал этилди. 53та мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди. Ўткан 2021 йил давомида Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши партия депутатлик гуруҳи томонидан сессия мажлислари кун тартибларига жами 2 та масала киритилди.

Шунингдек, 2021-йил март ойида ёшлар орасида коррупциянинг салбий тасирига қарши курашиш мақсадида иншолар танловининг шаҳар бочқичи ўтказилди.

2021-йил март ойида партия Республика Кенгаши ва Нукус шаҳар Кенгаши биргаликда Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми олдидаги бўш ерга 50дан ортиқ мевали ва манзарали ниҳоллар экилди ва у ерда “Адолат боғи” ташкил этилди.

Июнь ойида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда 10дан ортиқ маҳаллалардаги энг намунали қайноналар қатнашиб ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Партиянинг “Ёшлар саломатлиги партия эътиборида” лойиҳаси доирасида маҳаллий Кенгаш депутатлари билан биргаликда, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорларини жалб қилган ҳолда Нукус шаҳридаги мактабларда ясси товонлик ва сколиоз касаллиги бор болаларни аниқлаш борасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Шундан сўнг кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан, “Адолат” СДПдан Нукус шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Улбосын Сейтжанованинг ҳисоботи тингланди. Унда партия депутатлик гуруҳи томонидан 2021 йилдаги амалга оширилган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифаларига эътибор қаратилди.

Пленум якунида 2021 йил мобайнида «Адолат» СДП томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда ва халқимиз орасида партия нуфузи юксалишида самарали меҳнати билан ижобий натижаларга эришган депутатлар партия томонидан ташаккурнома билан тақдирланди. Шунингдек партия сафига янги аъзолар қабул қилинди.

 

Айша АБДРЕЙМОВА,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+