Муҳим муаммолар депутат назоратига олинди

01.06.2021 18:06:27

Жорий йилнинг 27-30 май кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз округларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказиб ва мавжуд муаммолар ўрганилди. Хусусан, И. Коржикова шу кунларда Навоий шаҳрида сайловчилар ҳамда қатор ижтимоий соҳа объектларида учрашувлар ўтказди.

Жумладан, Навоий шаҳридаги “Хумо” ва “Матонат” маҳаллаларида бўлиб “Ёшлар”, “Аёллар” ва “Темир” дафтарларга киритилган оғир шароитларда уларга керакли ёрдамни кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.

Инна Коржикова, шунингдек, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, “Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ва молиявий ёрдамга муҳтож бўлган юз нафар ёшлар рўйхатини ўрганиб чиқилди. Яъни, ишга жойлашиш ва ўз-ўзини иш билан банд қилиш, янги билим ва касбларни эгаллаш, ўз бизнесини йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш, моддий ёрдам бериш, шу жумладан университетда ўқиш шартнома тўловларини тўлаш каби масалалар атрофлича таҳлил этилди.

“Матонат” МФЙ аҳолиси илтимосига биноан ҳудуддаги Жасорат кўчаси 26-сонли уй ёнида бир гуруҳ уйсиз фуқаролар томонидан у ерда яшовчи аҳолисининг тинчлиги бузилаётганлиги антисанитар ҳолатни юзага келтираётганлиги ҳолати жойига бориб ўрганилди. Уйсиз фуқаролар билан бўлган юзма-юз мулоқотларда уларни қийнаётган муаммолар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айни пайтда маҳалла раиси билан биргаликда муаммолар атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш масалалари алоҳида депутат назоратига олинди.

Шунингдек, депутат Инна Коржикова Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий вилоят филиалида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди.

Тиббий ишлар бўйича директор ўринбосари Олим Азимовнинг таъкидлашича, 200 ўринга мўлжалланган Марказ ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдамни ҳам вилоят, ҳам Ўзбекистон минтақалари аҳолисига тақдим этади. Кўп тармоқли шифохонада кеча-кундузда шошилинч ихтисослаштирилган тиббий ёрдам, шу жумладан барча керакли диагностика тестлари малакали мутахассислар - шифокорлар, ҳамширалар, кичик ходимлар томонидан кўрсатилади. Марказ зарур жиҳозлар ва аппаратлар, дори-дармонлар билан қоникарли даражада таъминланган.

Ҳозирда минтақавий филиалининг мавжуд филиаллари жойлашган янги замонавий бино қурилмокда.

Депутат муасасса даволанувчилари фикрлари ва беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасининг баҳоланиши билан қизиқди. Қувонарлиси, улар бир овоздан тиббиёт ходимларининг юқори профессионаллиги ва беморларни даволаш самарадорлигини таъкидладилар.

Инна Коржикованинг ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар давомида тиббиёт соҳасида Президент қарор ва фармонларининг бажарилиши ҳамда аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

         Жумладан, Навоий вилоят перинатал маркази фаолияти билан ҳам танишди. Марказ бундан ўн бир йил олдин вилоят туғрук мажмуаси негизида ташкил этилган. Унда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан туққан ҳомиладор аёллар ва аёлларни, янги туғилган чақалоқларни, жумладан, ҳамширалик иши, ҳомиладорлик ва туғишни бошқаришнинг иккинчи босқичи, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва мосламалар ёрдамида диагностика қилиш бўйича маслаҳатлашувлар, даволаш ва реабилитация ишлари олиб борилмоқда. - дейди марказ директори ўринбосари Эркин Сафаров.

Марказда гинекология, экстрагенитал касалликлар бўлимлари, оналик ва интенсив терапия бўлимлари шунингдек, туғиш ёшидаги аёлларнинг соғлиғини ҳимоя килиш марказлари мавжуд. Репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, ҳомиладорликнинг муваффакиятли даври ва янги туғилган чақалоқларга ғамхўрлик қилиш мақсадида муассаса мутахассислари аёллар билан профилактика ишларини олиб бормокдалар.

Ўрганишларда Марказнинг смарали  фаолиятига салбий таъсир қилаётган омиллар аниқланди.

Жумладан, Марказ юқори малакали кадрлар билан тўлиқ таъминланган. Бироқ, у барча талаб ва эхтиёжларга жавоб берадиган замонавий моддий-техник базани ҳар йили ва ўз вақтида тўлдириш ва янгилашга муҳтож. Шунингдек, Навоий вилоят перинатал марказида дори-дармон билан таъминланишни етарли ҳажмда яхшилаш зарур. Янги туғилган чақалоқларни парвариш ва даволаш учун СРАР ва сунъий нафас бериш аппарати, реанимация иситиш столлари етишмайди. Перинатал марказда 156 ўринли бўлиб, шундан 6 ўрин хўжалик ҳисобидаги гинекология пуллик хизматини ташкил қилади. Навоий шахар туғруқхонаси бўлмаганлиги туфайли марказ ўрин жойларида доимий етишмовчиликлар мавжуд. Молиявий таъминланганлиги ҳолати талаб даражасида эмас. Жумладан, маскандаги ўрин жойларга нисбатан касалларнинг доимий ортиқча бўлиши ажратилган молиялаштиришнинг етишмовчилигига сабаб бўлаётганлиги маълум бўлди.

2019 йил марказда янги ошхона қуриб топширилди лекин, тўлиқ жиҳозлар билан таъминланмаганлиги сабабли ошхона иш фаолиятида эмас.

Янги қуриб битказилган шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимини тиббий жиҳозлар билан таъминлаб тезроқ ишга тушириш лозим. Шунда перинатал марказ ўрин жойларида етишмовчилик камаяди. Шу билан бирга дори-дармонларни молиялаштиришни яхшилаш лозим.

Юқорида келтирилган муаммоларни ваколат доирасида кўриб уларни бартараф этиш бўйича депутат Инна Коржикова томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+