Муҳим ва ишончли ҳамкорлик

16.07.2021 18:07:21

Бугун Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат борасида олиб бораётган ислоҳотлари тубдан янги қиёфа касб этмоқда.  Бунинг ёрқин исботини 15-16 июль кунлари пойтахт Тошкент шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция мисолида кўришимиз мумкин. Унда иштирок этаётган Покистон Ислом Республикаси билан янгича дўстона алоқаларнинг тикланиши мамлакатимиз тарихида янги истиқболларга йўл очилаётганлигидан дарак беради.

Аввало шуни қайд этиш лозимки, мазкур конференция Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ҳаётида муҳим ўрин тутади. Мамлакатлар ўртасида турли соҳадаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ўрнатилишига кенг замин яратади.

Айниқса, минтақада жиддий хавф остида турган Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш, турли террористик оқимларнинг босимини камайтириш, ўзаро тинчлик ва маданий-гуманитар, иқтисодий-ижтимоий ҳамкорликларни кучайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилиши кутилмоқда.

Ушбу нуфузли халқаро анжуманнинг мамлакатимизда ўтказилиши ва давлатимиз раҳбарининг конференция ўтказилишидаги жонбозлиги олиб бораётган сиёсатимизнинг нақадар оқилона ҳамда тўғри эканлигини англатади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳар бир иштирокчи давлат ҳаётида муҳим ижобий ўзгаришларни ясаши, шубҳасиз. Ўзбекистоннинг конференциядан кутилаётган сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит йўли, бизнес ҳамкорликларни кучайтириш бўйича манфаатли томонлари айниқса, кучли аҳамиятга эга.

 

Бахром ВАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+