Муҳим жараёнга пухта ҳозирлик зарур

13.08.2021 14:08:32

 

Айни дамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VII Пленуми ўз ишини давом эттирмоқда. Пленум кун тартибига кўра “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиладиган бўлажак номзод тўғрисидаги масала муҳокама этилиб, партия сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг  номзоди  таклиф қилинди.

Албатта, Президент сайловида партиямизнинг ўз номзоди билан иштирок этиши учун барча асослар бор. Чунки, Ўзбекистон “Адолат” СДП ўтган 26 йил ичида республикамиздаги энг етук сиёсий кучлардан бирига айланишга улгурди. Партия ўз сайловолди дастуридаги вазифаларни бажаришда, ўзининг эзгу ғояларини халқ фаровонлиги ва юрт ободлиги йўлида амалга оширишда астойдил фаолият юритиб келяпти.

Б.Абдуҳалимов илм-фан тараққиёти, рақамли иқтисодиёт, инновацион технологиялар тарафдори бўлган партиямиз учун муносиб номзод. Қолаверса, бўлажак сайловлар дастурий мақсад ва вазифалари халқчил партиямизнинг ғояларини яна бир бор сайловчилар орасида кенг тарғиб қилиш, партиямиздан кўрсатиладиган Президентликка номзоднинг сайловолди дастури орқали электоратимиз манфаатларини янада чуқурроқ ифодалаш имконини беради.

Биз партияниниг Самарқанд вилоят Кенгаши ҳам Пленум кун тартибида муҳокама этилган масалалардан келиб чиқган ҳолда сайловолди дастуримизда илгари сурилган ғояларда Ўзбекистонимизни ҳар соҳада ривожлантириш, мамлакатда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, халқимиз учун тинч ва фаровон турмуш шароитини яратиш каби дастурий мақсадларни рўёбга чиқариш ҳамда электоратимиз манфаатларидан келиб чиқиб сайловларни муносиб ташкил этиш ва юқори натижаларга эришишга қаратилган ишларни режалаштириб олдик.

Президентликка бўлажак номзоднинг жойларда ўтказиладиган учрашувларида сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашига, сайловда уларнинг овозини олишга қаратилган фаол сайловолди ташвиқотини амалга оширишда сайлов штаблари муҳим аҳамиятга эгалигини инобатга олиб, барча туман ва шаҳар Кенгашларида сайлов штаблари ташкил этилди. Партиядан кўрсатиладиган номзод ва унинг ишончли вакили билан учрашувларни кўтаринки руҳда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгилаш каби вазифалар туман, шаҳар Кенгаши раислари учун бирламчи вазифа эканлиги ҳам белгилиб олинди.

Олдимизда турган муҳим вазифаларни инобатга олиб, ҳар биримиз бўлғуси сайловда муносиб иштирок этиш, сайловга тайёргарлик ишларини  юқори даражада ташкиллаштириш борасида бор имкониятимиздан фойдаланамиз. Қонунда белгиланган ваколатлардан унумли фойдаланган ҳолда,  олдимизга қўйган мақсадларимиз ижроси йўлида иш олиб борамиз.

 

Муҳиба БОБОБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+