Муҳокама, мушоҳада ва мулоҳаза

13.07.2022 09:07:04

“Адолат”     СДП   Наманган    вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари жойларда Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман, юртимиз ва Халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши ҳақида тегишли тушунтириш бериш ҳамда фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазаларни шакллантириш мақсадида тадбирлар ўтказишни давом эттирмоқдалар. Бунда семинар, учрашув, давра суҳбати каби таъсирчан ва самарали шакллардан фойдаланилмоқда. Уларда мавзу юзасидан аниқ ва батафсил маълумотлар тақдим этилиб, фуқаролар муҳокамага жалб қилинмоқда. Шунингдек, одамларнинг мушоҳада ва мулоҳазалари диққат билан тингланмоқда.

Бу борада Мингбулоқ туман партия ташкилоти ҳам изчил иш олиб бормоқда. Фаоллар ёрдами жуда қўл келмоқда. Масалан, “Бозорбоши” маҳалласида ўтказилган давра суҳбатини олайлик. Унда элликка яқин киши қатнашди. Туман партия кенгашининг раиси Раънохон Умарова мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий жараён ҳақида атрофлича ахборот берди.

Халқ депутатлари туман кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси Б. Боқижонов иштирокчилар эътиборини бир қатор муҳим йўналишларга қаратди. У ўз сўзида конституциявий ислоҳотлар – халқ парвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти эканлигини асослади.  Конституцияга киритилаётган қўшимчалар, қонун лойиҳасида назарда тутилган ҳар бир масала хусусида тўхталиб, тушунчалар берди.

 – Лойиҳада диққатга сазовор жойлар жуда кўп,  -  деди депутат. – Хусусан, ҳокимлар ва халқ депутатлари Кенгашлари раисларининг алоҳида шахслар бўлиши кераклиги тўғрисида қоида қўшимча сифатида киртилмоқда. Бу, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни бошқаришни такомиллаштиришга, кадрлар масъулиятини оширишга хизмат қилиши лозим. Шу каби янгиликлар эса жуда кўп.

Мингбулоқлик “адолатчилар" Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган тадбирларни қизғин давом эттирмоқдалар.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

 Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+