Мукаммал Конституция билан келажакка борамиз

28.06.2022 17:06:36

Айни кунларда мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда. Бу жараёнда андижонлик “адолатчилар” ҳам фаол иштирок этяпти. Жамият ҳаёти билан боғлиқ ислоҳотларнинг ташаббускори бўлагн партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан конституцияга киритилаётган ўзгаришлар моҳияти жамоатчиликка тушунтирилмоқда.Жойларда ўтказилаётган учрашувларда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ўз муносабатини билдираётгани қувонарли. Бу билан юртдошларимиз ўзларининг юрт келажагига бефарқ эмасликларини кўрсатмоқда.

Айтиш мумкинки конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади. Конституциямизнинг ҳар бир бўлимига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар фуқаролар томонидан чуқур ўрганиляпти. Бу халқимизнинг қонунларимизга бефарқ қарамаслиги ва ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётганининг ифодасидир.

Бу борада биз биринчи навбатда маҳаллаларга кириб боришга эътибор қаратяпмиз. Сабаби МФЙларда вақтинча ишсиз ва қонунларимизга киритилаётган ўзгаришлардан тўла ҳабари бўлмаган фуқаролар йўқ эмас. Аҳолининг айни шу қатлами билан ишлаш Бош Қонунимизга қўшимчалар киритишдан  тўла халқнинг иштирокини таъминлашга эришамиз.

Бугун юқоридаги масала ҳар биримиз учун энг долзарб вазифага айланган. Сабаби бу билан эртанги кунимиз ва демократик ривожланган янги Ўзбекистонни яратамиз. Қонунлари мустаҳкам юртда ривожланиш бўлиши шубҳасиз. Асосийси, ислоҳотлардан кўзланган мақсад бугуннинг талабларига жавоб берадиган даражада мукаммал Конституциямизни яратиш.

Малохатхон Мусаева,

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+