МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

20.05.2022 10:05:45

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги юртдошларимизни, шунингдек, ҳаётини ўзбек оилалари мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаган, жамиятда ҳурмат қозонган ота-оналарнинг бир гуруҳини “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги 2022 йил 6 майдаги қарорига асосан бу мукофотга муносиб кўрилган бир қатор ватандошларимиз орасида Ўзбекистон “Адолат” Социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари, фидойи, ватанпарвар ходими, устозимиз Рахмонов Абдукамол Шодиевичнинг ҳам тақдирланиши биз “Адолат”чиларни, шогирдларини беҳад қувонтирди.

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан муносиб тақдирланган Устозимизни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши,  Марказий аппарат жамоаси, кўп минг сонли партия аъзолари номидан  самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, иш фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.

 “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+