Мукофот ва эътироф муборак

07.03.2022 17:03:56

Давлатимиз  раҳбарининг  фармон ва қарорига кўра, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизлар мукофотланди. Улар орасида “Адолат” социал-демократик партиясининг фаол аёлларининг ҳам  борлиги бизни беҳад қувонтирди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аитбаева Рузибика Аматовна эл-юрт корига камарбаста хизматлари учун “Меҳнат шухратиордени билан мукофотланди.

Алимова Гавхар Зайировна  -  Каттақўрғон шаҳар ҳокими, ҳамда Жиззах шаҳридаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шамсиева Норбуви Солиевналар  "Дўстлик" орденига муносиб деб топилди.

Турли соҳаларда хизмат қилиб, меҳнати ва фидойилиги билан  Ватанимиз  ривожига ҳисса қўшаётган хотин-қизлар  сафида ситқидилдан меҳнат қилиб келаётган Фарғона шаҳридаги “Ибратли бекам” ўқув маркази раҳбари, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши  қошидаги аёллар қаноти раиси Шаҳноза Ғаниева “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.    

Жамиятимизда аёлларнинг фаоллигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган “Тадбиркор аёл” уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилором Меҳмонова, ҳамда “Адолат” СДП аъзоси: Қорақалпоғистон Республикаси Мойноқ тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими раҳбарининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигин ошириш бўйича биринчи ўринбосари Жамалова Бахаргул Оралбаевналар “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирландилар.

Давлатимизда хотин-қизларга бўлган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин ифодаси сифатида ижодкор, ташаббускор, илму-фан, маданият ва спорт соҳасида эришаётган қатор ютуқларини эътироф этиш ва рағбатлантириш мақсадида ҳар йили тақдим этиладиган “Зулфия”номидаги давлат мукофотига жорий йилда “Адолат”СДП фаолларидан саналган  Андижон давлат тиббиёт институтининг 6-босқич талабаси Зайнобиддинова Дурдонабегим  Сарваржон қизи, ҳамда Урганч давлат университетининг 3-босқич талабаси Давлетова Уллижоновалар муносиб деб топилдилар.

Шунингдек Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Бабабекова Муҳиба Қличовна, халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати Қўчқорова Гулфинисо, халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутати Мамадиярова Насибали Облокуловна, партия фаолларидан Гулнор Пўлатова ҳамда Раъно Сулаймоновалар  Ўзбекистон Республикаси  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан таъсис этилган   “Мўътабар аёл” кўкрак нишонигасазовор бўлдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши жамоаси  партиядошларимизни эришган юксак мукофотлари билан чин юракдан  муборакбод этиб, келгуси ишларига омад ва зафар ёр бўлишини тилайди.

“Адолат”СДП

Матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+