Муносиб номзодга овоз бериш эртанги кунга муносабатни ифодалайди

05.10.2021 15:10:41

Андижонда “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда сайловчилар билан бирга маҳаллий сайлов округи вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, ҳудудий партия кенгашларининг раислари иштирок этдилар.

Андижонлик сайловчилар “Адолат” СДПдан Президентликка кўрсатилган номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг дастурини қўллаб-қувватламоқдалар. Айнии вақтда номзод билан ўтказилаётган учрашув қатнашчиларининг дастурда белгиланган вазифаларни чуқур ўргангани, ўз ўрнида улар томонидан берилаётган саволлар эътиборли.

Дилфуза Аҳмедова, халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати:

-Номзодимиз ўз дастурида долзарб масалаларни кўтаргани бугун яна бир бор ўз тасдиғини топмоқда. Сайловолди тарғиботи жараёнида избосканликлар ўз номи билан жамиятда адолат ўрнатиш тарафдори бўлган бизнинг вакилимизга катта ишонч билдираётганига гувоҳ бўлдик. Асосийси бугунги сайловчи муносиб номзодга овоз бериш орқали Ўзбекистоннинг эртанги кунига ўз муносабатини билдиради.

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+