Муносиблар тақдирланди

26.08.2021 19:08:28

Барчамизга маълумки, сўнги йилларда юртимизда барча соҳаларда тезкорлик билан амалиётга жорий этилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини кўрсата бошлади. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ҳар бир соҳада олиб борилаётган истиқболли сиёсатдан кўзланган мақсад, энг аввало, мамлакатимизни дунёдаги ривожланган давлатлар қаторига қўшиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеини янада мустаҳкамлаш ва энг асосийси, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш ва муносиб ҳаёт кечириш учун барча керакли шарт-шароитларни яратиб бериш орқали одамларни рози қилишдан иборатдир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керакки, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг дунё миқёсидаги шон-шуҳрати, нуфузини юксалтириш, муайян соҳаларни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, юртимизнинг иқтисодий ва маданий юксалиши, халқ фаровонлигини оширишга катта ҳисса қўшган, ўзининг истеъдоди, билим ва тажрибасини Ватанимиз равнақига бахш этиб, фидойилик намунасини кўрсатиб келаётган фуқароларни меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда уларга давлат мукофотларини топшириш анъана тусига кирган.

Хусусан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонининг имзоланиши ҳам бу борадаги қилинаётган ишларнинг узвий давоми бўлди.  

Мазкур Фармонга кўра  бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Эътиборли томони шундаки, партиямиз сафида ўз меҳнати ва истеъдоди билан фаоллик кўрсатиб, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши раиси Шукуров Ориф Жумабаевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Хақиқатдан ҳам, Ориф Шукуров меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги, жамоат ишларидаги фаоллиги билан юртдошларимизнинг хурмат ва эътиборига сазовор бўлган.  О.Шукуров шу кунга қадар 2016 йилда “Ўзбекистон Республикасига 25 йил” кўкрак нишони билан, 2019 йилда “Конститутциянинг 27 йиллиги” кўкрак нишони ва “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртига 25 йил” эсдалик нишони билан ҳамда 2021 йилди партия тизимида олиб борган самарали хизматлари инобатга олган ҳолда партия Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланган.

О.Шукуров ўзининг тиришқоқлиги, самарали меҳнати билан вилоятни ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга ва вилоятда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга муносиб ҳисса қўшган фаол раҳбарлардан биридир.

Яна бир бор Ориф Шукуров Жумабаевични мазкур мукофот билан самимий муборакбот этган ҳолда келгусидаги ишларига улкан мувоффақиятлар тилаб қоламиз.

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+