Мурожаат ижобий ҳал этилди

23.09.2022 12:09:16

Қўқон шаҳар «Оқ олтин» МФЙ Оқибат кўчасида яшовчи Ш.Сотиболдиева ногиронлиги бўлган фарзанди Д.Носировани тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаниши учун моддий ёрдам сўраб «Адолат» СДП шаҳар Кенгашига мурожаат қилди.

Партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида Кенгаш раиси А.Аҳмаджонов мурожаатни ўрганиб, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда кўмак берди.

фар2_24

Фуқарога шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан Марғилон шаҳрида жойлашган вилоят ногирон болалар реабилитация марказида даволаниши учун йўлланма берилди.

 “Адола” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+