Мурожаат ижроси таъминланади

14.09.2022 14:09:53

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашига шаҳардаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан Оқмозор ота-2 қабристонига фуқароларни дафн этиш учун қўшимча ер майдони ажратиш масаласида мурожаат келиб тушган.

Мурожаат Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари йиғилишида масъул ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилди.

фар2_21

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари раислари, депутатлар, шаҳар ҳокимлиги, кадастр агентлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими, шаҳар жомеъ масжиди, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш натижаларини қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқиш ва ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш учун шаҳар кадастр агентлиги ва қишлоқ хўжалиги бўлимларига топшириқлар берилди.

                           Дилобар  Мирзаева,

 “Адолат” СДП Қувасой шаҳар Кенгаши раиси. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+