Мурожаатчи доимо ҳақми?

30.08.2021 17:08:03

 

Яқинда ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги болалар саломатлиги учун хавфли ўйин майдончаси муҳокамаларга сабаб бўлди. Муаллифнинг фикрича Самарқанд шаҳридаги “Тожмаҳал” маҳалласида яшовчи фуқаролар икки йиллан буён болалар майдончасини кутишганини, лекин майдончага ўрнатилган жиҳозлар бир кунда ишдан чиқаётганини таъкидлаган. Шу билан бир қаторда майдонча атрофи панжаралар билан ўралмагани, болалар учун хавфсиз ҳудуд эмаслиги таъкидланган.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашига партиямиздан сайланган депутатлар ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳи мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.

“Тожмаҳал” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Обиджон Ҳамидовнинг маълум қилишича  маҳалла ҳудудидаги Абу Бакр Розий кўчаси 23 уй ёнида жойлашган бўш турган ер майдонида постда келтирилганидек икки йилдан буён эмас, жорий йилнинг 15 август санасидан болалар учун ўйин майдончаси қуриш ишлари бошланган. Қурилиш ишлари учун маблағ маҳаллий бжджет ҳисобидан ажартилиши маълум қилинган. Қурилиш ишлари “MAGNUS” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

-Тўғри, болалар майдончаси ҳали тўлиқ қуриб битказилмаган, аммо қурилиш ишлари учун ҳам вақт кетади. Арматураларга келсак, майдонча атрофига панжара ўрнатиш учун қўйилган. Тез кунларда панжара ҳам ўрнатилади. Майдонча ҳам ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади. Аммо фуқаролардан илтимос қилган бўлардимки, мурожаат қилинганидан сўнг уни ечим топгунича озроқ вақт кутиб туришса. – дейди “Тожмаҳал” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Обиджон Ҳамидов.

Ўрганиш натижалари юзасидан далолатнома тузиб расмийлаштирилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+