Мурожаатлар депутат назоратига олинди

26.07.2022 09:07:37

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида партиянинг барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари томонидан жойларда учрашувлар ўтказилмоқда. Шундай учрашувлардан бири Нукус шаҳрида жойлашган «Эрназар Алакўз» сайлов округида ўтказилди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Айымбетова Гулхатша Аймановна иштирок этиб, ўз сайловчиларнинг муаммо ва таклифларни тинглади.

Депутатга аҳоли томонидан бирқанча мурожаатлар билдирилган бўлиб жумладан, «Муқумий» кўчасида жойлашган 31-сонли мактабгача таълим муассасаси 110 ўринга мўлжалланган бўлиб, муассаса ҳудудида қўшимча ўрин учун янги бино қурилиши режалаштирилган, лекин қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Яна бир кўп сонли аҳоли истиқомат қилувчи «Бағманлар» кўчасида тунги ёритиш чироқларнинг йўқлиги, бўлса ҳам ишламаслиги каби масалалар кўтарилди.

Учрашув давомида аҳоли томонидан билдирилган барча мурожаатлар депутат томонидан ўрганиб чиқилиб, тегишли масъулларни жалб қилиш ва депутат сўрови чиқариш орқали назоратга олинди.

Раман АБДРEЙМОВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+