Мурожаатлар ўз ечимини топадиган бўлди

10.02.2022 08:02:54

Кейинги йилларда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, одамларни турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада аҳолининг ижтимоий-маънавий ҳаётида йиллар давомида тўпланиб қолган кўплаб муаммоларга барҳам берилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова Янгиер шаҳрида сайловчилар билан учрашуви аҳолининг парламент вакилларига бўлган ишончини янада оширди.

Шундай учрашув Янгиер шаҳар педагогика коллежида сайёр қабул тарзида ташкил қилинди .

Сайёр қабулда Адолат СДП Вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов вилоят Кенгаши депутати Д.Умерова ва шаҳар Кенгаши депутати Т.Самиев, Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Ф.Расулов, Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Ў.Файзиев, Шодиёна МФЙ раиси, ёшлар ишлари агентлиги вакили иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан асосан, уй-жой, ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, тиббиёт амалиёти учун маблағ зарурлиги каби масалаларда мурожаатлар йўлланди.

Хусусан: Фуқаро М.Орзиқулов маҳалла ҳудудидан фотосалон, сартарош хона, тикувчилик ательеси каби маиший хизмат турларига асосланган кичик тадбиркорлик объектини қуриш учун ер ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Фуқарога депутат 08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сон «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қисқача тушунтирилиб, бугунги кунда ер ажратиш тартиби бекор қилингани, барча ер майдонлари e-auksion орқали олиниши бўйича тушунчалар бериб ўтди.

Фуқаро М.Юлдашева фарзандини жарроҳлик амалиёти учун пул берилишида депутатга мурожаат қилди .

Депутат ўз сайловчисига албатта ёрдам беришини таъкидлаб, «Саховат ва кўмак жамғармаси» ҳамда ҳомийлар маблағлари асосида муаммога ечим топилишини айтиб, мурожаат бўйича шу кунни ўзида тегишли мутасаддилар билан келишиб олди.

Фуқаро С.Тўйчиева «Локомотив» қизлар футбол клуби аъзоси, мусобақада олган жароҳати туфайли спорт билан шуғуллана олмай қолгани, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини маблағ сўраб мурожаат қилди.

Депутат спортчи қиз С.Тўйчиевани мурожаатини эшитиб унга ҳам «Саховат ва кўмак жамғармаси» ва ҳомийлар маблағлари асосида ҳамда «Локомотив» қизлар футбол клуби билан боғланиб тегишли чоралар кўришини муаммога албатта ўз ечимини топишини айтиб тегишли ташкилотлар билан келишиб олди.

Сайёр қабулда шу ва бошқа муаммолар билан депутатга мурожаат қилган фуқароларга тегишли тартибда ўрганиб зудлик билан ечим топишга ва тегишлилиги бўйича ташкилотларга боғланиб албатта қисқа муддатларда ҳал этилишини айтиб ўтди. Якунида Янгиер шаҳар депутатлари томонидан 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» да депутатлик гуруҳи томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар келишиб олинди .

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+