Мурожаатлар шунчаки қоғозларда қолиб кетмайдими?

01.07.2021 12:07:21

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сирдарё вилоят ва Оқолтин тумани Кенгаши томонидан сайловчилар билан яккама - якка мулоқот ўрнатиш мақсадида партия фаоллари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур ишчи гуруҳ томонидан “Мустақиллик” маҳалласи ўрганилиб, аҳоли билан бевосита мулоқот уюштирилди. Натижада маҳалланинг “Маърифат” кўчаси 4/18-уйда яшовчи Фотима Мамажонова оилавий шароити жиҳатдан моддий   кўмакка муҳтожлиги сабабли 2021 йил апрель ойида маҳаллага моддий ёрдам нафақаси олишни сўраб  ҳужжат топширган. Жорий йилнинг май ойида моддий ёрдам пули фуқароларга берилганда, ушбу фуқаро рўйхатда бўлмаганлиги ҳақида жавоб олган. Ушбу мурожаат  юзасидан Оқолтин туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи О.Қироновга 02-06/18-3-сонли депутатлик сўрови Оқолтин туман 18-Гўзаллик сайлов округидан сайланган депутат Жаҳонгир Каримов томонидан юборилди.   

Депутатлик сўровига амалий жавоб берилиб, Фотима Мамажоновага 2021 йил июнь ойидан бошлаб моддий ёрдам пули ажратиб бериладиган бўлди. “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси асосида Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари “Обод юрт” маҳалласида ўрганиш олиб борди. Мулоқотларда эса аҳоли томонидан эски бозор ҳудудида Ф.Латиповага тегишли бўлган савдо дўкони мавжуд ва бу дўкон бузилишга тушганлиги сабабли ер ёки компенсация тўлаб берилмаганлиги маълум қилинди.

Мурожаат юзасидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳоким ўринбосарига Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Э.Абдураҳмонов томонидан оғзаки мурожаат этилди. Бу масалага  ижобий ечим топилиши билан боғлиқ назорат ҳам айнан депутат зиммасига юклатилди. “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳасининг навбатдаги манзили эса Гулистон тумани бўлди. Ишчи гуруҳи томонидан  туманинг “Бешбулоқ” маҳалласидаги  аҳоли билан мулоқот ўтказилди. Унда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар  иккинчи экинга ер ажратиш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу масала юзасидан Гулистон тумани ҳокимлигига  партиянинг туман Кенгаши  раиси Ёқубжон Миртожиев оғзаки мурожаат қилди. Мазкур масалага топиладиган ечим эса унчалик узоқ вақт талаб қилмаслигини инобатга олган ҳолда ишчи гуруҳи назоратни ўз зиммасида қолдирди. Энг муҳими лойиҳа доирасида ўрганилган мурожаатлар шунчаки қоғозларда қолиб кетмаса бўлгани.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят  Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+