Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, вақт талаб этадиган масалалар назоратга олинди

31.03.2021 15:03:36

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвоновнинг сайловчилар билан учрашуви эса Паст Дарғом туманида бўлди.

Депутат учрашуви туман ҳокими Ш. Худайбердиев иштирокидаги сайёр қабулдан бошланди.

Сайловчилар томонидан асосан бандлик, кредит ажратиш, уй-жой кадастри, ижтимоий нафақаларни тайинлаш, МФЙ биносини таъмирлаш масалалари кўтарилди.

Хусусан, Пахтачи маҳалласида яшовчи Гўзал Отамуродова савдо ишлари билан шуғулланиш истагида озиқ-овқат бозоридан жой ажратиш, Чархинлик Зилола Анварова эса уй-жойини кадастр ҳужжатларини тўғрилашда амалий ёрдам сўради.

Мурожаатлар туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда тегишли ташкилотлар билан суҳбатлашилиб, тез орада ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Шу каби кўплаб масалалар ижросини депутат ўз назоратига олди.

маълумот: parliament.gov.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+