“Мурожаатнома: моҳият ва таклиф” шиори остида

11.01.2021 17:01:30

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан ўтган ҳафта “Мурожаатнома: моҳият ва таклиф” шиори остидаги тадбирлар жамланмасига асосланган тарғибот ҳафталиги сифатида  эътироф этилди. Энг муҳими ҳафталик таркибидаги ҳар бир тарғибот  тадбири шунчаки йиғилишлар ёки мажлислар шаклини эмас, балки уйма-уй  юриш жараёнини ўзида ифодалади.  Ташкилотчилар эса партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари бўлди. Ҳар бир депутат ўзи сайланган округдаги маҳаллалардаги хонадонларга ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида акс этган асосий тушунчалар, ислоҳотлар ва чора-тадбирларнинг ижроси бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришди. Дастлабки манзил Гулистон шаҳри бўлди. Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари Носиржон Эгамбердиев, Карим Бозорбоев ва Эркин Абдурахмонов, Абдиқул Отабоевлар ҳудуддаги сектор рахбарлари билан биргаликда шаҳарнинг “Маънавият”, “Маданият”  “Боғи шамол” ва  “Сайқал” маҳалаларида бўлиб, аҳоли вакилларига мурожаатномада акс этган устувор вазифаларнинг асосий йўналишларини изоҳлаб беришди.

-Айниқса маҳалларда ташкил этиладиган ўқув курслари ва унда иштирок этганларга ажратиладиган  пул маблағлари  ҳақида аҳолига тўғри тушунтириш беришимиз зарур.   Чунки аваллари бундай иш тизими бўлмаган. Аҳолига янгилик ва имконият бўлган мазкур тизим амалиётда ўзини ҳар томонлама оқлашида биз депутатларнинг тарғиботи муҳим ҳисобланади, десак муболаға бўлмайди. Чунки бизга ишонч билдирган сайловчиларимиздан бўладиган асосий мурожаатлар ишсизлик масаласи билан боғлиқ эди. Ушбу тизим орқали эса бу масалага ечим топиш осонроқ бўлади. Фақатгина аҳолига унинг тартиб-қоидасини тўғри тушунтира олсак бўлгани, - дейди ҳафталикнинг фаол иштирокчиларидан бири   Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари Носиржон Эгамбердиев.

Навбатдаги манзил эса Янгиер шаҳри бўлди. Унда Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги партиянинг депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мулоқот ташкил этилди. Янгиер педагогика коллежи мезбонлик қилган мулоқотда асосий эътибор маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан мурожаатномада ёшлар масаласи билан боғлиқ бўлган асосий тадбирларни амалга ошириш ҳамда ёшларни ўйлантириб келаётган масалаларга мурожаатнома кўрсатилган тизимлар  орқали ечим топишда партия шаҳар Кенгаши ва депутатларнинг ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш асосий мавзу бўлди. Натижада Янгиер шаҳридаги маҳаллалар кесимида ёшларни ўйлантираётган масалалар ва унинг ечими билан боғлиқ йўл харитаси ишлаб чиқилиб, тарғибот тадбирлари бошлаб юборилди. Амалиёт учун танланган ҳудудлар эса бегона эмас, ҳар бир депутатнинг ўз сайлов округи ва ундаги маҳалалар эканлиги маълум бўлди.

Демак бир ҳафта мобайнида олиб борилгант тарғибот тадбилари тез орада ўз натижасини бериши шубҳасиз. Зеро, депутат фаол бўлиб, мурожаатномадаги устувор йўналишларнинг амалдаги ифодаси таъминласагина Президентимиз томонидан белгилаб берилган асосий йўналишлар инсонлар ва уларнинг манфаатлари учун хизмат қила олади.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби       

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+