Мурожаатнома янги марралар сари ундади

24.01.2020 18:01:42

Тарихий  вақеалликка эга бўлган давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини жамоамиз билан ОАВ орқали тинглар эканмиз, ҳаётимиз  ва фаолиятимизга бўлган  иштиёқ, масъулият, ташаббускорлик ва  янги марраларга  интилишимиз кучайди.

Мурожаатнома аввалида Ўзбекистон халқига билдирган ишонч ҳар бир юртдошимизни янгича ҳаёт, янгича фаолиятга ундамай қўймайди. Ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлилик фазилатларининг илгари сурилгани албатта, ҳар бир жамоада  маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳизмат қилади. Ҳурмат, меҳр-оқибат, эътибор ва эъзоз каби ўзбекона гўзал қадриятлар бор жойда ўсиш, ривожланиш  муқаррар.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида бўлиб  ўтган сайловлар орқали аҳолининг сиёсий фаоллигини оширишга эришилганига  берилган  холисона баҳо ва бу борада олдимизга қўйилган вазифа  ҳар  бир партиядошимизни  янада фаолликка чорлади.

Йиллар бўйи аҳолинг сиёсий маданияти ва  фаоллигини ошириш  партиямизнинг устувор вазифаларидан бири саналиб, кейинги беш йилликда  бу масалага партиямиз  томонидан олиб борилган  амалий ишлар сезиларли даражада оширилгани  сайлов куни сайловчиларнинг фаол иштирокини таъминлашда аҳамиятли бўлди. Хоразм вилоят Кенгаши томонидан  2019 йил давомида фуқароларимизнинг  сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган 350 дан зиёд  сиёсий ўқишлар ташкил этилганини қайд этиш жоиз.

Давлатимиз раҳбари томонидан ОАВларнинг хизмати алоҳида эътироф этилгани соҳа ходимлари қаторида менга ҳам кучли масъулият юклади. 

Президентимиз томонидан илгари сурилган устувор ғоялар сайловолди дастуримизнинг мақсад ва вазифаларига уйғунлиги қувонарли ҳолат бўлди.

Давлатимиз Раҳбарининг бу галги Мурожатномаси ҳам қалбимизга ғурур, ифтихор, юрт дарди билан ёниб яшашга, мамлакатимиз тараққиёти, юртдошларимизнинг  ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига муносиб ҳисса қўшишда шижоат бағишлади.

Партия Хоразм вилоят Кенгаши жамоамиз, депутатлар, фаоллар  ва хайрихоҳларимиз билан ҳамжиҳатликда партиямизнинг мақсад ва вазифаларини самарали амалга ошириш, устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали Президентимиз ишончини оқлашга, Ўзбекистонимиз  тараққиётини ривожлантиришга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.

                                                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП,

                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

                                                                     

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+