Мурожаатнома янги марралар сари ундади

30.12.2022 13:12:41

Ҳурматли Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини жамоамиз билан тўлқинланиб тингладик. Мурожаатномада илгари сурилган илғор ғоялар, ташаббуслар халқимиз кутаётган ислоҳотлар айни халқимизни кўнглидаги гап бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир эришилган ютуқ ортида меҳнаткаш халқимизнинг жасорати турибди, деган пурмаъно сўзлари халқимизнинг қалбида ғурур, ифтихор, ишчанлик кайфиятини янада ошириб юборди.

Мурожаатномада қайд этилган ташаббуслар ҳамда 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номлангани халқимизга янги йилда туҳфа бўлди деса, муболаға эмас.

Депутатлик фаолиятимиз юзасидан сайловчилар орасида бўламиз, улар билан дилдан суҳбатлашамиз, айниқса, муаммоларини бартараф этганимизда, фуқароларнинг юзлари нурга тўлганини гувоҳи бўламиз ва янада хайрли ишларни давом этишга бел боғлаймиз.

Бу саъй ҳаракатларимиз ўз навбатида мамлакатимизда инсон қадр-қимматини улуғлаш, қадрига етиш ва барча ислоҳотлар фуқароларнинг бахту саодати учун ижро этилаётгани давлат сиёсатининг энг асоси деб белгиланганидан, мамлакатимизда тўғри ва одилона сиёсат мавжудлигидан далолат беради.

Белгилаб олинган вазифалардан сўнг бу кўрсаткичлар келгусида янада ривожланади, такомиллашади ва халқимизга хизмат қилади.

Президентимиз таъбири билан айтганда, тараққиёт ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун машаққатлар, заҳматлар чекишга тўғри келади.

Билдирилган ишонч депутатлар, партия фаоллари жипслашиб, фаолликни янада оширишимизга ва янги марраларни дадил қадамлар билан эгаллашга ундади.

                                                                                                                 Рустам Болтаев,

“Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси, депутат.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+