Мурожаатнома - юртимиз тараққиёти учун муҳим дастурий ҳужжатдир

29.12.2022 07:12:47

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини катта ҳаяжон ҳамда қизиқиш билан тингладим.

Юртбошимиз бугунги таҳликали замонда халқ розилиги йўлида қилинган ишлар ва келгуси 2023 йилда амалга ошириладиган залворли режалар билан халқимизни таништирди.

Бу йилги Мурожаатномада халқимиз кутаётган, кўпчиликни ўйлантириб келаётган масалаларга ечимлар кўрсатилди. Жамиятнинг турли қатламлари манфаатлари олти устувор йўналишда ўз ифодасини топди.

Мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайиши, таълим ва тиббиёт сифати оширилиши, маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммолари ҳал қилиниши, иш ўринлари кўпайиши, тадбиркорликка янги имкониятлар яратилиши, адолатни таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия ва коррупцияни йўқ қилиш учун чоралар кўрилиши мамлакатимизда ижтимоий бирдамлик кафолатларини янада мустаҳкамлайди.

Президентимиз «шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз», - деб қатъий таъкидлади. Бу фикрдан шу кунларда парламентда муҳокамаси давом этаётган Конституциявий қонун лойиҳасида ўз аксини топаётган ижтимоий давлат тушунчасининг нақадар муҳимлигини ҳаммамиз чуқур англашимиз зарур.

Юртбошимиз шунингдек, одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилиши, адвокатга жиноят иши қўзғатиш ва тугатиш ҳақидаги қарордан нусха берилиши лозимлиги ҳақидаги масалани ҳам кўтарди.

Хусусан, амалдаги тартибга кўра, судья аввалдан, терговчи ва прокурор томонидан тайёрланган иш материалларини ўқиб танишади ва судьяда суд мажлиси бошлангунга қадар иш бўйича айбловга мойил қарашлар шаклланади. 

Энди, судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилиниши борасидаги талабнинг йўлга қўйилиши билан судьянинг холислиги таъминланадиган бўлди.

Айтиш жоизки, Мурожаатномада баён этилган ҳар бир йўналишда «инсон қадри», «халқни рози қилиш» тамойили асосида юксак марралар белгилаб берилган. Ушбу марраларни амалга оширишда тинчлик осойишталикни таъминлаш, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш ҳар бир кишининг бурчи ҳисобланади.

Шоҳида Холлиева,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+