Мурожаатномада бугуннинг долзарб масалалари ўрин олган

29.12.2022 07:12:44

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасини ўз ичига қамраб олган долзарб масалалар кўлами ва кўзланган мақсадларига кўра узоқ муддатга мўлжалланган ҳаётбахш дастур бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Мурожаатномада халқ фаровонлиги ҳамда мамлакат тараққиётида муҳим аҳамият касб этувчи қатор ташаббуслар илгари сурилди. Маърузада давлатимиз раҳбари қайси соҳа хусусида тўхталмасин, уларни батафсил таҳлил қилиб, муаммоларни ҳал қилиш механизмларини ҳам кўрсатиб берди. 

Мурожаатномада юртимизда кейинги йилларда амалга оширилиши лозим бўлган стратегик вазифалар эълон қилинади, ушбу вазифаларни амалга оширишнинг ташкилий, ҳуқуқий асослари таклиф этилади.

Юртбошимизнинг Мурожаатномасини кўплаб соҳа вакиллари қатори мен ҳам бир фуқаро, ҳам депутат сифатида катта мамнуният билан қарши олдим. Боиси Президентимиз томонидан бизнинг зиммамизга ҳам бир қатор долзарб вазифаларнинг бажарилиши бўйича катта ишонч билдирилмоқда. Эндиликда эса биз, депутатлар Мурожаатномадан ўрин олган вазифаларни фидойилик билан адо этиб, ушбу юксак ишончни оқлашга ҳаракат қилишимиз керак.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, халқимизнинг турмуш тарзи қачонки яхшиланса, мамлакат шу қадар юксалиб бораверади. Оилавий низолар, ижтимоий кўмакка муҳтожлар сони камаяди.

Мурожаатномада изчил амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг янги босқичи - инсонга эътибор кўп миллатли, 36 миллионлик Ўзбекистон халқига бирдек манфаатли бўлган ташаббуслар Давлат раҳбари томонидан аниқ механизмлари билан санаб ўтилди.

Келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, фуқароларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жинслилигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма сифатида мустаҳкамланмоқда.

Мурожаатномада ушбу йўналишдаги ишлар яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатномада бугунги куннинг долзарб масалалари ўрин олган бўлиб, ҳар биримиздан эртанги кунга бефарқ бўлмай, дахлдорлик туйғуси билан яшашимизни талаб этади. Халқимизнинг турмуши яхшиланса, мамлакатнинг тараққиёти шу қадар юксалаверади.

Назокат Хидирова,

Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+