Мустаҳкам оила - жамият пойдевори

20.10.2022 14:10:02

«Адолат» СДП Беруний тумани Кенгаши томонидан тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида «Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда партиянинг туман Кенгаши депутатлари ва «Аёллар қаноти» Кенгаши аъзолари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш туман бўлими вакиллари ҳамда Халқ таълим бўлими психологлари ва педагоглар иштирок этишди.

Семинарда Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати А.Матчанова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хусусида маълумотлар бериб, оилавий зўравонликнинг олдин олиш, уларнинг содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитлар борасида атрофлича фикрлар билдирди.

Шундан сўнг тадбирда сўзга чиққан педагог ва психологлар ёш оилаларнинг оилавий муносабатлардаги томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини авваламбор ўзимиз оилада намуна сифатида кўрсатишимиз кераклигини ҳамда фарзандларимиз онгига ёшлигидан оилага эътибор тушунчасини сингдиришимиз лозимлигини таъкидладилар.

Учрашув якунида иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, мазкур мавзуси доирасида психологик ёндашув билан мантиқий савол-жавоблар ўтказилди.

 

Иномжон КУТИМОВ,

“Адолат” СДП Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+